Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби қандай?

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби қандай?

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби қандай? Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бу ҳақда батафсил маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги «Аҳолига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби белгиланган.

Мазкур қарорга кўра, фуқароларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатларида ижтимоий ҳимояни кучайтириш, нафақаларни тайинлаш ва тўлаш механизмларини янада такомиллаштириш назарда тутилган.

Ушбу тартибга мувофиқ, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ барча жараёнлар давлат ижтимоий суғуртаси тизими орқали амалга оширилади.

Мажбурий асосда суғурталанган шахслар учун:

Нафақа олувчининг ўртача ойлик иш ҳақига қуйидаги миқдорлар ҳисобга олинади:
– 10 ойдан 2 йилгача – 75%;
2 йилдан 5 йилгача – 85%;
5 йил ва ундан ортиқ – 100%.
Бунда нафақа олувчининг ўртача ойлик иш ҳақи суғурта ҳодисаси юзага келган ойдан олдинги 12 ой давомида ҳисобланган барча иш ҳақи жами 12 ойга (агар 12 ой тўлиқ ишланмаган бўлса — амалда ишланган ойлар сонига) бўлиш орқали аниқланади.

Мазкур тартибда аниқланган ўртача ойлик иш ҳақига сиздаги суғурта стажига мос коэффициент (75/85/100 фоиз) ва декрет кунлари сони қўлланиб, умумий нафақа суммаси чиқарилади.

Ихтиёрий асосда суғурталанган шахслар учун:

Ихтиёрий асосда суғурталанганлар учун ҳам умумий формула бир хил, фақат ўртача ойлик иш ҳақи тўланган суғурта бадалларидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган шартли ойлик иш ҳақи ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 21:24. Ўқилди: 250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!