Руд ван Нистелрой “Лестер” бош мураббийи лавозимини тарк этди.
Инглиз клуби ва 48 ёшли мутахассис ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилди. Руд ван Нистелрой 2024 йилнинг ноябрида “Лестер”ни қабул қилиб олган эди.
Ўтган мавсум якунида жамоа АПЛдан Чемпионшипга тушиб кетди. "Лестер" 38 учрашувда 25 очко жамғарган ҳолда Англия чемпионати жадвалида 18-ўринни эгаллади.