Испания давлат метеорология бошқармаси мамлакат шарқидаги Валенсия автоном жамиятида 200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган “метеорологик инқироз” тугаганини маълум қилди.
Бу ҳақда агентликнинг ижтимоий тармоғидаги нашрида қайд этилди.
"Ҳурматли валенсияликлар, биз об-ҳаво инқирози тугаганини эълон қилишимиз мумкин" - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни испан метеорологлари кучли ёмғир туфайли мамлакатнинг турли ҳудудларида ноқулай об-ҳаво ҳақида огоҳлантирган эди. Қиролликнинг жануби ва шарқида об-ҳаво хавф даражаси максимал даражага кўтарилди. Табиий офат энг оғир Валенсияга тушди, у ерда жиддий сув тошқини қайд этилди. Вилоятда бедарак йўқолганларни қидириш ишлари ҳамон давом этмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Испаниянинг турли минтақаларида сув тошқини оқибатида 214 киши, жумладан, Валенсияда 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.