Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ваколатли иқтисодий операторларнинг умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши ҳозирда 1,1 млрд АҚШ долларини ташкил этади

Ваколатли иқтисодий операторларнинг умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши ҳозирда 1,1 млрд АҚШ долларини ташкил этади

АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати бош инспектори Ҳусан Тангриев ваколатли иқтисодий операторлар институти ҳақида маълумот берди:

Ваколатли иқтисодий операторлар институти божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш билан бир қаторда бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилади.

Ваколатли иқтисодий оператор мақомини қўлга киритиш учун тадбиркорлик субъекти раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахслари сўнгги 1 йил давомида маъмурий ва сўнгги 5 йил давомида жиноий жавобгарликка тортилмаган бўлиши, солиқлар, мажбурий тўловлар, жарима ва пеняларни тўлаш юзасидан қарздор бўлмаслиги , шунингдек, камида уч йил ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширган бўлиши талаб этилади.

Ҳозирда республикамизда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари сони 24,6 мингдан ошмоқда ва уларнинг умумий ташқи савдо айланмаси салкам 30 млрд АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Киритилди: 15:36 27.03.2023. Ўқилди: 1301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!