"Малидаги “вагнерчилар” 3,5 йил ичида асосий миссияни бажарди, маҳаллий ватанпарварларга ўз ерларини ҳимоя қилишга қодир бўлган кучли ва интизомли армияни тузишда ёрдам берди", дейилади “Вагнер”нинг Telegram-каналида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Малида туарегларнинг қуролли гуруҳи “вагнерчилар” ва ҳукумат қўшинлари колоннасини тор-мор этган эди. Мали ҳукумати бунга Украина махсус хизматлари алоқадорлигини ва Киев билан дипломатик муносабатларни узганини маълум қилганди. Украина Бош разведка бошқармаси ушбу ҳужумга алоқадорлигини дастлаб тасдиқлади, аммо кейин буни рад этди.
Африка “Вагнер” бўлинма сифатида мавжуд бўлган ягона ҳудуд бўлиб қолмоқда. Россияда мазкур тузилма унинг собиқ раҳбари Евгений Пригожиннинг муваффақиятсиз исёнидан кейин де-факто йўқ қилинди (де-юре ҳеч қачон мавжуд бўлмаган). “Вагнер”нинг собиқ ёлланма аскарлари Россия армияси ва Росгвардиянинг турли бўлинмалари ўртасида тақсимланган ёки гуруҳни тарк этган.