Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Вадим Абрамов терма жамоага яна Лутфулла Тўраевни чақирди

Вадим Абрамов терма жамоага яна Лутфулла Тўраевни чақирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши кечадиган ўйинлар олдидан футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Миллий терма жамоа 2 ноябрь куни йиғинга киришади. Бош мураббий Вадим Абрамов ва унинг штаби ушбу йиғинга жалб қилинган футболчилардан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Унда 32 нафар футболчи номи қайд этилган бўлиб, йиғин давомида ва Қирғизистонга қарши ўйиндан сўнг Саудия Арабистони терма жамоаси билан учрашувда иштирок этадиган 23 футболчи саралаб олинади.

Ушбу рўйхатдан «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев ҳам ўрин олган. Эслатиб ўтамиз, Вадим Абрамов Яман ва Сингапур терма жамоаларига қарши кечган ўйинлар олдидан ҳам Тўраевни таркибга чақирган, аммо матбуот ва мухлислар томонидан уюштирилган босим остида бу қароридан воз кечган эди.

 

Киритилди: 14:05 27.10.2019. Ўқилди: 2280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!