Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

V ёшлар Пара Осиё ўйинлари ғолиблари тантанали кутиб олинди

A A A
V ёшлар Пара Осиё ўйинлари ғолиблари тантанали кутиб олинди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V ёшлар Пара Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон спорт делегацияси ватанимизга қайтиб келди.

Делегация аъзолари пойтахтимиздаги «Humo» Тошкент халқаро аэропортида расмийлар томонидан тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида спорт жамоатчилиги вакиллари, спорт фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда мухлислар иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёш пара спортчилари юксак натижа кўрсатиб, 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритди ҳамда 35 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Ушбу натижа мамлакатимизда пара спортни ривожлантиришга қаратилaётган тизимли ислоҳотлар, спортчиларга яратилаётган шароитлар ва мураббийлар меҳнатининг амалий самарасидир.

Киритилди: 23:05 14.12.2025. Ўқилди: 489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!