Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Uzum ва Kapitalbank «Ҳаводек зарур» лойиҳасини олға сурмоқда

A A A
Uzum ва Kapitalbank «Ҳаводек зарур» лойиҳасини олға сурмоқда

Баъзи хусусий компания ҳамда банклар ҳаво сифатини мониторинг этувчи датчикларни жойларга ўрнатишга куч беришмоқда.

Uzum ва Kapitalbank «Ҳаводек зарур» лойиҳаси орқали давлатнинг ҳаво сифатини назорат қилиш ва сақлаш соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ ажойиб ташаббусни олға сурмоқда.

Йил давомида Uzum ва Kapitalbank лойиҳага компаниялар бюджети ва акциядорларнинг шахсий маблағларидан 100 минг АҚШ доллар миқдорида сармоя киритишни режалаштирган.

Синов даврида Uzum ва Kapitalbank офисларида, бутун Ўзбекистон бўйлаб Uzum Маркет миллий маркетплейсининг буюртма тарқатиш пунктларида, шунингдек, банкнинг филиалларида 30 та IQ Air ҳаво мониторинги датчиклари ўрнатилади. Йил давомида датчиклар мамлакатнинг барча ҳудудларида 50 дан ортиқ аҳоли пунктларида пайдо бўлади.

Улар жорий йилнинг баҳорида республика бўйлаб кенг масштабда дарахт экиши ҳашар ишларини ҳам ўтказишар экан. Экилган дарахтларнинг координаталари Экология вазирлигига улар ҳақидаги маълумотларни ягона рақамли «Yashil makon» платформаларига киритиш учун топширилади.

Киритилди: 20:29 08.02.2024. Ўқилди: 1165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!