Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон ТИВ миллий терма жамоа футболчилари текширилгани юзасидан АҚШга расмий сўров юборди

Ўзбекистон ТИВ миллий терма жамоа футболчилари текширилгани юзасидан АҚШга расмий сўров юборди


Қўшма Штатларнинг Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан миллий терма жамоамиз футболчилари ва мураббийлар штаби аъзолари қатъий хавфсизлик текширувидан ўтказилган эди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиевнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги бош консулхонаси орқали Қўшма Штатларнинг тегишли идоралари билан алоқа ўрнатилган ва вазият бўйича расмий тушунтириш сўралган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 8 июн куни бўлиб ўтган учрашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари металлодетекторлари ёрдамида текширилгани акс этган видеолар тарқалганди. Хавфсизлик ходимлари футболчилар ва мураббийлардан сумкалар ҳамда спорт анжомларини ерга қўйишни сўраган. Ҳудудда хизмат ити билан кинолог ва бошқа хавфсизлик ходимлари ҳам бўлган. Ваҳоланки жамоа аэропортда текширувдан ўтиб келган бўлган.

Киритилди: Бугун 08:36. Ўқилди: 406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!