Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Uzum номидан ноқонуний фойдаланган ресторандан 94 млн сўм ундирилди

Uzum номидан ноқонуний фойдаланган ресторандан 94 млн сўм ундирилди

Суд Uzum кўринишидаги белгидан умумий овқатланиш соҳасида фойдаланиб келган ресторандан товон пули ундириш бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ф.Т. корхонаси Uzum тезкорга тегишли бўлган Uzum Tezkor ва Uzum Food товар белгисига ўхшаш Uzum кўринишидаги белгидан ноқонуний фойдаланган.

Ресторанга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилган. Бундан ташқари, Uzum Tezkor “бренд ўғрилиги” билан шуғулланган ҳуқуқбузардан товон пули ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.

Суд қарори билан Ф.Т. корхонасидан 75 млн сўм товон пули ундирилиши белгиланган. Давлат божлари ва бошқа харажатлар билан бирга бу сумма 94 млн сўмни ташкил этган.

Киритилди: 05:30 10.08.2025. Ўқилди: 1406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!