Президент фармонига асосан, рўйхатга қуйидаги 19 та фаолият тури қўшилди:
🔸қайта ишланган жундан кийимлар ва бошқа буюмлар тўқиш;
🔸уй шароитида лойдан тандир тайёрлаш;
🔸атлас ва адрас тўқиш;
🔸майда мунчоқ (бисер) тикиш;
🔸дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш;
🔸темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш;
🔸асаларичилик, шунингдек, асалари уяси ва рамкаларини ясаш;
🔸қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш;
🔸қўзиқоринларни териш, уй шароитларида етиштириш ва сотиш;
🔸пичоқ тайёрлаш, чархлаш ва сотиш;
🔸қоғоздан қутилар, бандероллар тайёрлаш;
🔸уй шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш;
🔸тайёр маҳсулотга этикетка бириктириш;
🔸уй шароитида болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш;
🔸уй шароитида супурги етиштириш ва тайёрлаш;
🔸ясси оёқли болалар оёқ кийимларини тайёрлаш;
🔸миллий тақинчоқлар ясаш;
🔸кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш;
🔸дағал жундан гилам, кўрпа ва ёстиқ тайёрлаш.