Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

«Ўзи чоракфиналгача етиб келишимизни ҳеч ким кутмаганди»

«Ўзи чоракфиналгача етиб келишимизни ҳеч ким кутмаганди»

Туркия миллий жамоаси сардори Ҳоқон Чалханўғли Евро-2024 чоракфиналида Нидерландиядан учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикрини билдирди.

«Тўғрисини айтишимиз керак – Туркиядек ёш таркибга эга жамоанинг чоракфиналгача етиб келишимизни ҳеч ким кутмаганди. Шахсан мен жамоамдаги ҳар бир ўйинчи билан фахрланаман. Миллий жамоам билан имконқадар узоқроққа боришга ҳаракат қилгандим. Туркия миллий жамоасида тўп сураётганимдан фахрланаман, бу шарафли», - дейди Ҳоқон УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ушбу мусобақада Грузия, Чехия ва Австрия устидан ғалабага эришган бўлса, Португалия ва Нидерландияга ютқазди.

Киритилди: 13:27 07.07.2024. Ўқилди: 1150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!