“Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-171-сон, 08.05.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2025 йил 1 июндан ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади.
✔️ Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:
🔹 уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
🔹 уй шароитида қараб туриш хизмати;
🔹 тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
🔹 кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
🔹 шахсий ёрдамчи хизмати.
💰 Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади.
💸 Ваучер қиймати Ҳукумат томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланади.
❇️ Ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Оила ҳамкори” платформаси орқали амалга оширилади.