Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

“Ўзенергоинспекция” бошлиғига ўринбосарлар тайинланди

A A A
“Ўзенергоинспекция” бошлиғига ўринбосарлар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Ўзенергоинспекция” бошлиғига ўринбосарлар тайинланди.

Беҳзод Боходир ўғли Собиров — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (“Ўзенергоинспекция”) бошлиғининг нефт ва газ масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Б.Собиров ушбу тайинловга қадар “Ўзенергоинспекция”нинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Хуршиджон Мусажонович Эшқўзиев — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг электр энергетикаси масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Х.Эшқўзиев ушбу тайинловга қадар “Ўзенергоинспекция”нинг Назорат тадбирларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Киритилди: 17:37 23.10.2023. Ўқилди: 1398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!