Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

UzCard ва Humo банкоматларини бирлаштириш ишлари якунланди

A A A
UzCard ва Humo банкоматларини бирлаштириш ишлари якунланди

Ўзбекистонда UzCard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишлар якунланди.

Ҳозирги вақтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди: UzCard'га уланган ва Humo банк карталарини қабул қилувчи Капиталбанк банкомати, шунингдек Humo'га уланган ва UzCard карталари қабул қилинишини таъминлайдиган “Халқ банки” банкомати.

UzCard матбуот хизматининг маълум қилишича, тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунлангандан сўнг, банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилган.

2023 йил 1 июндан бошлаб банклар билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.

Киритилди: 14:45 10.05.2023. Ўқилди: 1895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!