"Ўзэнергоинспекция" Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Данғара туманида истиқомат қилувчи фуқаро М. Т. га қарашли бўлган сув насосини ўзбошимчалик билан тарқмоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 536,1 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.