Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбеклар кўп машина сотиб олмоқда

Ўзбеклар кўп машина сотиб олмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2025 йил июль ойида Ўзбекистон автомобиль бозорида савдолар сезиларли даражада ошган.

Сотилган автотранспорт воситалари ҳажми 116,8 минг дона бўлиб, бу жорий йил июнь ойига нисбатан 27 фоизга кўп ва 2024 йил январидан бери (144,5 минг дона) энг юқори кўрсаткичдир.

Енгил автомобилларнинг умумий савдоси деярли 100 000 донани ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 25 фоизга кўп.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар етакчи позицияни сақлаб қолди ва 38,6 фоиз ўсиш билан 32,9 минг дона сотув ҳажмига эришди.

Хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси ҳам ижобий динамикани кўрсатиб, 5,4 минг донани ташкил этди, бу июнь ойидаги кўрсаткичдан 35,8 фоизга юқори.

Киритилди: 09:31 14.08.2025. Ўқилди: 1056 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!