Термиз шаҳрида 2021 йил 16 июль куни, Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласида яшовчи, Х.Озода вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзига олдиндан таниш бўлган, Термиз тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи С.Маъруф “Ўзбекистонтемирйўллари” АЖда ишловчи танишлари орқали 600 (олти юз) АҚШ доллари эвазига ишга киритиб қўйишлигини айтиб, ушбу пулларни беришини талаб қилаётганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан 16 июль куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир давомида, С.Маъруф Термиз шаҳар “Алпомиш” маҳалласи ҳудудида, Х.Озодадан 600 (олти юз) АҚШ долларидан 1.000.000 (бир миллион) сўм пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
25 июль куни С.Маъруфга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.