Марказий банк маълум қилишича, 2025 йилнинг I чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68,4 млрд долларни ташкил қилди.
Бунда давлат ташқи қарзи 35,8 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз эса 32,6 млрд долларга етди.
Давлат ташқи қарзи асосан бюджет тақчиллигини қоплашга йўналтирилса, корпоратив ташқи қарз Ўзбекистондаги компаниялар олаётган қарзни англатади.