Бугун 16 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг сўнгги мағлубиятига 400 кундан ошди

Ўзбекистоннинг сўнгги мағлубиятига 400 кундан ошди

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Бирлашган Араб Амирликлари билан беллашди. Учрашув тақдирини Отабек Шукуровнинг пенальтидан киритган ягона голи ҳал қилди.

Шу тариқа, "оқ бўрилар"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади. Термамиз 403 кундан бери ўйинда ютқазмаяпти (Қатарга қарши учрашув ҳам дуранг деб ҳисобланади).

Сречко Катанец шогирдларининг ушбу серияси 20 ўйинга етди. Ҳамюртларимиз охирги бор 2023 йил 9 сентябрда АҚШга қарши беллашувда мағлуб бўлган эди. Бу борада вакилларимиз 1-ўринда, Сенегалда 15 та мағлубиятсиз серия бўлса, Испанияда бу серия 14 ўйинга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон навбатдаги баҳсни сафарда Қатарга қарши ўтказади.

Киритилди: Бугун 13:59. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!