Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат фуқароларини эҳтимолий ракета ҳужумлари муносабати билан огоҳликка чақирди.
“Исроил Давлатида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ДИҚҚАТИГА!!! Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари! Ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси сизлардан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади”, — дейилади хабарда.
Элчихона қуйидагиларни тавсия қилмоқда:
Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киринг;
Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилин;
Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига телефон рақамлари:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054 485 1397
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz