Туркияда Селжук Байроқдор раҳбарлик қилаётган “Фарғоний” жамоаси "Улуғбек" номли миллий сунъий йўлдошни орбитага чиқарди.
Туркия космос соҳасида навбатдаги муҳим қадамни ташлади: "Fergani Uzey" компанияси томонидан тўлиқ миллий технология асосида яратилган FGN-100-D2 сунъий йўлдоши муваффақиятли равишда орбитага чиқарилди.
104 килограмм оғирликдаги ушбу аппарат АҚШнинг Канаверал қўлтиғидан учирилиб, парвоз бошланганидан 74 дақиқа ўтиб мақсадли орбитасига етиб борди ва илк маълумотларини узатди.