Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг Аичи-Нагоя-2026даги илк чемпиони маълум

Ўзбекистоннинг Аичи-Нагоя-2026даги илк чемпиони маълум

Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида ўзининг дастлабки олтин медалини қўлга киритди.

Карате бўйича -67 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулваҳоб Рашидов мусобақани аъло даражада ўтказиб, барча рақибларини мағлуб этди ва чемпионликка эришди.

Финал баҳсида ҳамюртимиз мезбон Япония спортчиси Юго Козаки билан куч синашди. Рашидов ҳал қилувчи беллашувда ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шу тариқа, Абдулваҳоб Рашидов Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига илк олтин медални тақдим этган спортчига айланди.

Киритилди: 14:36 21.09.2026. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар