Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар Қозоғистонга кириш учун ETA рухсатномасини олиши керак бўлади

Ўзбекистонликлар Қозоғистонга кириш учун ETA рухсатномасини олиши керак бўлади


Қозоғистон ҳукумати визасиз режимдаги хорижликлар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун электрон кириш рухсатномаси — ETA олиш қоидаларини тасдиқлади.

Рухсатнома бепул расмийлаштирилади ва 2027 йил 1 июлдан мажбурий бўлади.

📝 Ариза QazETA платформаси орқали режалаштирилган сафардан камида 72 соат олдин топширилиши керак. Рухсатнома 180 кун амал қилади ва шу даврда бир неча марта кириб-чиқиш имконини беради.

📅 Тизим босқичма-босқич жорий этилади:
➖ 2026 йил 1 ноябрь — Ақтау аэропорти ва тўртта автомобиль ўтказиш пунктида;
➖ 2027 йил 1 январь — Остона ва Олмаота аэропортларида;
2027 йил 1 март — қолган барча ўтказиш пунктларида.

⚠️ 2027 йил 1 июлгача ETA йўқлиги мамлакатга киришни рад этиш учун асос бўлмайди.

Кимлар озод қилинади? 16 ёшга тўлмаган болалар, 65 ёшдан ошган шахслар, Қозоғистон визаси ёки яшаш рухсатномасига эга шахслар ҳамда аэропорт транзит ҳудудидан чиқмайдиган йўловчилар.

Киритилди: 20:34 14.10.2026. Ўқилди: 438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!