📍 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йил 1-октябр ҳолатига кўра Ўзбекистонда фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони 36 069 тани ташкил этди.
🔴 Соҳалар кесимидаги тақсимот
Оилавий корхоналар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
– Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги — 2 147 та;
– Саноат — 7 974 та;
– Қурилиш — 291 та;
– Савдо — 14 646 та;
– Ташиш ва сақлаш — 325 та;
– Яшаш ва овқатланиш хизматлари — 7 122 та;
– Ахборот ва алоқа — 234 та;
– Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар — 646 та;
– Бошқа фаолият турлари — 2 684 та.