Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонлик спортчилар Бутунжаҳон спорт ўйинларида 11 та медаль қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Бутунжаҳон спорт ўйинларида 11 та медаль қўлга киритди

7-17 август кунлари Хитойнинг Ченгду шаҳрида Бутунжаҳон спорт ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза, жами 11 та медал жамғариб, 118 мамлакат орасида 26-натижани қайд этди.

Асосан ноолимпия спорт турлари бўйича ташкил этган мазкур мусобақада юртдошларимиз самбо, ушу ва кикбоксинг спорт турларида шоҳсупага кўтарилдилар.

Бутунжаҳон спорт ўйинлари ғолиб ва совриндорлари:

Олтин медаллар

Гулсевар Ўроқова - самбо (-54 кг)

Шаҳзода Азатова - самбо (-59 кг)

Ўзбекистон самбо аёллар терма жамоаси

Кумуш медаллар

Феруза Бобоқулова - самбо (-65 кг)

Мавлуда Абдуллаева - самбо (-80 кг)

Дарья Латишева - ушу таолу

Бронза медаллар

Асилбек Содиқов - кикбоксинг К1 (63,5 кг)

Ҳусанхон Баратов - кикбоксинг К1 (+91 кг)

Ўзбекистон самбо эркаклар терма жамоаси

Мадинабону Салоҳиддинова - самбо (-72 кг)

Шариф Кушаев - самбо (-79 кг)

Киритилди: 23:28 18.08.2025. Ўқилди: 841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!