Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик руҳий саломатлик мутахассислари немис ҳамкасблари билан мулоқот ўтказди

Ўзбекистонлик руҳий саломатлик мутахассислари немис ҳамкасблари билан мулоқот ўтказди

🇩🇪🇺🇿 Жорий йил 19-24 февраль кунлари Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбарияти Германияда бўлиб, ташриф давомида Германия федерал Соғликни сақлаш вазирлигининг руҳий саломатлик масалалари буйича катта мутахассиси Мануэла Шуман ва Федерал хукумат комиссари доктор Янь Фейрманн иштирокида психиатрия, наркология, психотерапия, тиббий психология ва реабилитация масалаларида мулоқот ўтказди.

Хизмат сафари давомида:
✅ Шарите университети клиникаси;
✅ Германия руҳий саломатлик маркази;
✅ Бонн университети клиникаси;
✅ Уштспринг Салус клиникаси;
✅ Салус Линдов реабилитация маркази мутахассислари билан ҳамкорликни йулга қўйиш келишиб олинди.

‼️Шунингдек, шу йилнинг 7-8 май кунлари Бухорода Ў‌збекистон-Германия рухий саломатлик анжуманини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Киритилди: 16:03 27.02.2024. Ўқилди: 749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!