Бугун 15 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Майк Тайсон дуч келишни истамайдиган ягона жангчини айтди: «Унга нисбатан ҳеч кимда имконият йўқ»

Майк Тайсон дуч келишни истамайдиган ягона жангчини айтди: «Унга нисбатан ҳеч кимда имконият йўқ»

Айтиш жоизки, Майк Тайсон оғир вазндаги карераси давомида ҳеч қачон ҳеч кимдан қўрқмаган.

У атиги 20 ёшида оғир вазн тоифасидаги энг ёш жаҳон чемпиони бўлган ягона боксчи бўлиб қолмоқда. У камарини кўп марта ҳимоя қилган ва 1987 йилдан 1990 йилгача учта камар бўйича сўзсиз чемпион сифатида ҳукмронлик қилган.

«Темир Майк» ўз карерасида Эвандер Холифилддан Леннокс Люисгача ва Майкл Спинксдан Ларри Холмсгача кўплаб машҳур номлар билан курашган.

Тайсон ёш йигит — Жек Пол билан жанг қилишдан қўрқмаганини кўрсатди, бироқ ЭСНEWС нашрига берган интервьюсида у ҳозирги давр жангчиси - «мексикалик монстер» Девид Бенавидез билан тўқнаш келишдан «қўрқишини» тан олди.

"Уни жуда паст баҳолашади. Эшитинг, агар мен ўша дивизионда бўлганимда, мен ҳам у билан жанг қилишдан қўрққан бўлардим. Унга қарши ҳеч кимнинг имконияти ҳам йўқ, мен эса фактларни гапиряпман”.

Киритилди: 19:25 06.09.2024. Ўқилди: 63844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!