Бугун 15 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Америкалик таҳлилчилар Россиянинг ядровий ракетаси қаерда жойлашганини аниқлади

Америкалик таҳлилчилар Россиянинг ядровий ракетаси қаерда жойлашганини аниқлади

“Буревестник” қанотли ракетаси Вологдадан 70 км ғарбда ва Москвадан 500 км шимолда жойлашган Вологда-20 ҳарбий шаҳарчасида жойлашган бўлиши мумкин. Америкалик мутахассислар Planet Lab'нинг сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиб, шундай хулосага келишди.

Ушбу суратларда Вологда-20 ядровий каллакларини сақлаш бункерлари ёнида қурилган тўққизта учириш майдончаси кўрсатилган. Бир қатор таҳлилчиларнинг фикрига кўра, ушбу объектлар катта стационар ракета тизими учун қурилга, Россиядаги бундай ягона лойиҳа эса “Буревестник”.

Америка маълумотларига кўра, 2017-2019 йилларда Россия Федерацияси “Буревестник”нинг камида 13 та синовини ўтказган, улардан фақат иккитаси қисман муваффақиятли бўлган. 2023 йил октябр ойида Путин Россия ядровий “Буревестник”ни муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилган эди.

Киритилди: 10:42 03.09.2024. Ўқилди: 12780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!