Киевда иккита кучли портлаш содир бўлди. Биринчи эпизод тунда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш фонида янгради. Бу ҳақда "Жамоат" телеканали хабар берди.
"Киевда портлашлар эшитилди", — дейилади унинг хабарида.
Телеканал маълумотларига кўра, портлашларнинг биринчи серияси Тошкент вақти билан 05:10 да содир бўлган. Кейинроқ такрорий портлашлар қайд этилди, деб ёзади "360" портали.
Бундан ташқари, Украинанинг яна тўртта вилоятида портлашлар содир бўлди. Булар Хмелницкий, Николаев, Винница ва Киев вилоятлари. Ҳамма жойда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган.
Расмий огоҳлантириш манбасига кўра, ўша кечада Житомир, Ровне, Суми, Черкас вилоятлари ва бошқа вилоятлар ҳам қизил зонада бўлган.