Бугун 7 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонлик олимлар тутқаноққа қарши даво топди

Ўзбекистонлик олимлар тутқаноққа қарши даво топди
ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари 30 га яқин янги кимёвий моддани ўрганиб, улар орасидан эпитриазолинни истиқболли модда сифатида танлаган. Олимлар моддани олиш усулини ишлаб чиқиб, унинг таркиби ва хусусиятларини ўрганган. Тадқиқотларда модданинг тутқаноқ хуружларини камайтиришга таъсир қилиши аниқланган. Тажрибаларга кўра, эпитриазолин карбамазепин ва Конвулексга нисбатан 1,5–2 баробар кам заҳарли бўлиб, хавфсизлик чегараси ҳам юқорироқ. Мутахассислар уни ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиб, дастлабки намуналарни ҳам тайёрлаган.
Киритилди: 14:48 03.09.2026. Ўқилди: 1179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!