Аралаш яккакураш устаси Акбар Исломбоев фаолиятини энди океан ортида давом эттиради.
26 яшар ҳамюртимиз Америка Қўшма Штатлари учун виза олганини ва кейинги жанги LFA Лигасида бўлиб ўтишини маълум қилди.
Исломбоев ярим енгил вазн тоифасида фаолият юритади. У шу кунгача турли Лигаларда 11 та жанг ўтказиб, 10 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.