Бугун 22 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик мерган Осиё чемпионатида жаҳон рекордини ўрнатди

Ўзбекистонлик мерган Осиё чемпионатида жаҳон рекордини ўрнатди

Стенддан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қатар пойтахтида бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги иштирокини муваффақиятли якунлади.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, мусобақа якунида ҳамюртларимиз биттадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Хусусан, ўсмирлар тоифасида турнир ғолибига айланган ва янги жаҳон рекордини ўрнатган Охунжон Абдуқодировнинг чиқиши алоҳида эътирофга лойиқ.

Шунингдек, Ярослава Эштаева кумуш медалга сазовор бўлди. Ўсмирлар ўртасидаги жамоавий баҳсларда эса Охунжон Абдуқодиров, Азамат Қаюмов ва Шоҳрух Садиров бронза медалини қўлга киритишди.

Қитъа биринчилигидаги ушбу муваффақиятли иштирок ўзбекистонлик мерганларнинг тайёргарлик даражаси юқори эканлигини ва халқаро майдонда рақобатбардошлигини яна бир бор тасдиқлади.

Киритилди: 22:08 21.01.2026. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!