Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади

Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади

4-14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида World Boxing Жаҳон чемпионати ўтказилади.

Унда иштирок этувчи Озарбайжон терма жамоаси мураббийлар штаби таркибини эълон қилди.

Эътиборлиси, таркибдан ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Саиджамшид Жафаров ҳам ўрин олди. Жафаров 75 кг вазн тоифасида медаль учун кураш олиб боради.

Саиджамшид қарийб бир йилдан ошиқ вақтдан буён Озарбайжон шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бухорода туғилган боксчи 2023 йили Тошкентда ўтказилган IBA Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз сафида кумуш медални қўлга киритганди.

Киритилди: 09:47 20.08.2025. Ўқилди: 923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!