Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 104 минг нафар ёки 2,7 баробар ошган. Юртимизга тижорат мақсадида энг кўп - 89 218 одам Туркманистондан келган.
Шунингдек, жорий йил 11 ойида Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Россия, Афғонистон, Туркия, Хитой, Ҳиндистон, АҚШ ва Жанубий Корея тижоратчилари ҳам республикамиз билан ҳамкорлик қилишни маъқул топган.