Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Оқ уй Маскнинг Европа расмийларини танқид қилганига жавоб қайтарди

A A A
Оқ уй Маскнинг Европа расмийларини танқид қилганига жавоб қайтарди

АҚШ расмийлари америкалик миллиардер Илон Маскнинг Европа Иттифоқи давлатлари расмийларини танқид қилганига изоҳ бермайди . Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби навбатдаги онлайн-брифинг чоғида журналистлар саволига шундай жавоб берди , деб ёзади “ТАСС” .

“Мен жаноб Маскнинг хориждаги сайловлар ҳақида очиқ айтаётган гаплари ҳақида гапирмоқчи эмасман. У ўз изоҳлари учун жавоб бера олади ва бу саволларни шахсий фуқаро сифатида шахсан унга қаратган маъқул”, — деди Кирби.

Оқ уй вакили, шунингдек, Европа давлатлари расмийлари АҚШнинг ҳамкорлари ва иттифоқчилари эканини эслатди. “Биз барча мамлакатлардаги демократик жараёнларни ҳурмат қиламиз. Биз буни кўп марта айтганмиз. Германиядаги одамлар , Буюк Британиядаги одамлар вакиллик қилишни танлашлари уларнинг қароридир ", деди у.

Киритилди: 04:03 04.01.2025. Ўқилди: 2023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!