Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонга совуқ кунлар кириб келди. Ис гази ва ёнғин хавфидан қандай ҳимояланиш керак?

A A A
Ўзбекистонга совуқ кунлар кириб келди. Ис гази ва ёнғин хавфидан қандай ҳимояланиш керак?

Ўзбекистонга совуқ кунлар кириб келди, 11-13 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари −20 даражагача пасаяди.

Хонадонларни иситишда ўзингиз ва оила аъзоларингизни ис гази ҳамда ёнғин хавфидан ҳимоя қилиш учун қуйидагиларга риоя қилинг:

➖ носоз, қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланманг, стандарт талабларига жавоб берадиган иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг йўриқномасидан фойдаланинг;

➖ иситиш печлари ва улар дудбуронларининг созлиги, қувурларнинг ҳар хил маҳсулотлар билан беркилиб қолмаганлигини кўздан кечиринг;

➖ газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;

➖ хонани вақти-вақти билан шамоллатиб туринг;

➖ иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;

➖ газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шланглар орқали уланишга йўл қўйманг;

➖ ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;

➖ иситиш мосламалари яқинида тез ёнадиган буюмларни сақламанг.

Киритилди: 15:22 11.12.2023. Ўқилди: 1195 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!