Бугун 29 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари 2024 йил апрель–июнь ойларида қанча пул ўтказишди?

Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари 2024 йил апрель–июнь ойларида қанча пул ўтказишди?

Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари 2024 йил апрель–июнь ойларида $4,8 млрд пул ўтказишди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,4% кўп.

📈 Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигидаги жами ўтказмалар $8,2 млрд’га етди — ўсиш 27%. Шулардан Россия етакчи бўлиб қолмоқда: $6,4 млрд (умумий ҳажмнинг 78%).

Литва, Латвия ва Эстониядан келган пул ўтказмалари иккинчи чоракда 65,6%га ошди. АҚШ (+10,3%), Россия (+23,7%) ва Европа (+26,9%)дан келган пул ўтказмалари ўсиш суръати секинлашган. Осиё мамлакатларидан (+19%) келган маблағлар эса барқарор ҳолда сақланиб қолди.

Марказий банк трансфертлар ўсишини валюталар курсининг барқарорлиги, иш ҳақи ўсиши ва меҳнат муҳожирлари фаолият юритаётган давлатлардаги юқори иқтисодий фаоллик билан изоҳлади. Шу билан бирга, меҳнат муҳожирлиги географияси диверсификацияси ҳам қайд этилди.

Киритилди: 12:04 26.08.2025. Ўқилди: 604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!