Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 81,7 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
📈 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 36,3 минг нафарга ёки 80,2 фоизга ошган.
✅ Жорий йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
🟢 Тожикистон — 62 347 нафар;
🟢 Қозоғистон — 9 537 нафар;
🟢 Қирғиз Республикаси — 7 481 нафар;
🟢 Россия — 1 424 нафар;
🟢 Туркманистон — 727 нафар;
🟢 Туркия — 29 нафар;
🟢 Афғонистон — 23 нафар;
🟢 Украина — 16 нафар;
🟢 Озарбайжон — 12 нафар;
🟢 АҚШ — 12 нафар;
🟢 Бошқа давлатлар — 60 нафар.