Бугун 21 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистондан Хитойга авиақатновлар кўпайтирилади

Ўзбекистондан Хитойга авиақатновлар кўпайтирилади

2023 йил 10 минг нафарга яқин ўзбекистонлик фуқароларнинг Хитойга саёҳатлари ташкил этилган. Шунингдек, Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистонга 45 минг нафарга яқин турист ташриф буюрган. Жорий йилда бу кўрсаткич бир неча баробар ортиши кутилмоқда.

Пойтахтимизда Туризм қўмитаси, Ўзбекистоннинг “Prestige Travel” компанияси ва Хитойнинг “Hainan Weidu international travel CO LTD” компаниялари ташаббуси билан бизнес-форум ташкил этилди.

Унда қайд этилган маълумотларга кўра, келгусида Ўзбекистондан Хитойнинг Хайнань провинциясига тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади.

Томонлар авиақатновларни жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб ҳафтасига бир маротаба, кейинчалик 3 маротаба оширишни режалаштираётганини маълум қилди.

Тадбирда қайд этилишича, мамлакатимиз аҳолиси учун ҳамёнбоп тур-пакетлар ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатли саёҳатларини ташкил этиш ҳамда Хитойдан Ўзбекистонга кириб келувчи сайёҳлар сонини кескин кўпайтириш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

- Ўзбекистон ва Хитой ўртасида туризм соҳасида йўлга қўйилаётган икки томонлама муносабатлар алоҳида аҳамиятга эга, - дейди “Hainan Weidu international travel CO LTD” компанияси раҳбари Ҳе Жин. - Хитойда Ўзбекистоннинг тарихий масканлари, бой маданий мероси ва гўзал табиати билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганини алоҳида қайд этишим лозим. Бу эса икки томонлама сайёҳлар алмашинувида манфаатлидир.

Форум давомида Б2Б форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди.

Унда иштирокчилар томонидан туризм соҳасининг бугунги ҳолати муҳокама қилинди, келгусидаги режалар ишлаб чиқилди.

Икки давлат сайёҳлик компаниялари ўртасида бир қатор шартнома ва англашув меморандумлари имзоланди.

Киритилди: 17:10 27.04.2024. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!