Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон Эрон Президенти бўлган вертолётнинг бахтсиз ҳодисага учрашига муносабат билдирди

A A A
Ўзбекистон Эрон Президенти бўлган вертолётнинг бахтсиз ҳодисага учрашига муносабат билдирди

Ўзбекистон ТИВ Эрон Президенти бўлган вертолётнинг бахтсиз ҳодисага учрашига муносабат билдирди.

"Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда.

Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз.

Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради", дейилади хабарда.

Киритилди: 00:22 20.05.2024. Ўқилди: 11658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!