Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистондан Германияга 40 минг ҳамшира, Японияга 15 минг мутахассис жалб этилади

Ўзбекистондан Германияга 40 минг ҳамшира, Японияга 15 минг мутахассис жалб этилади

Президент миграция тизимини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди.

Таъкидланишича, ҳозирда 1,2 млн нафар ўзбекистонлик хорижда меҳнат қилмоқда. Шу билан бирга, Германия, Япония, Корея ва бошқа давлатларда 100 мингдан ортиқ малакали кадрларга эҳтиёж мавжуд.

Шу боис, хорижий компаниялар билан “касб плюс тил” тамойили асосида қўшма таълим лойиҳалари йўлга қўйилган. Ушбу лойиҳалар доирасида ҳозирда 8,5 минг фуқаро таҳсил олмоқда, уларнинг 3 минг нафари аллақачон ишга жойлашган.

Эндиликда бундай лойиҳалар сонини 20 тага етказиш, ўқитиш қамровини 50%га кенгайтириш ва 10 минг нафардан ошириш режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 08:54. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!