Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Гаарец: муаммо фақат Нетаньяҳуда эмас, Исроилнинг узлуксиз урушлар даврида

Гаарец: муаммо фақат Нетаньяҳуда эмас, Исроилнинг узлуксиз урушлар даврида

Исроилнинг Haaretz газетасига кўра, мамлакатдаги асосий муаммо фақат Беньямин Нетаньяҳу сиёсати эмас, балки урушни ягона ечим сифатида кўрадиган тафаккурдир.

Нашр ёзишича, Нетаньяҳу ўз сиёсатини жамиятдаги йўқ бўлиб кетиш қўрқувига таяниб олиб бормоқда.

Мақолада қайд этилишича, Исроил жамиятининг катта қисми мамлакат исталган пайтда йўқ қилиш хавфига дуч келиши мумкин, деб ҳисоблайди ва шу сабаб ҳарбий куч ишлатилишини оқлайди.

Муаллифлар фикрича, жамиятда “фақат максимал куч ишлатиш орқали натижага эришиш мумкин” деган қараш кенг тарқалган.

Сўровлар натижасига кўра, кўпчилик фуқаролар Эрон билан эришилган сулҳдан норози бўлгани ҳам таъкидланган.

Киритилди: 21:53 20.04.2026. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!