2025 йилнинг дастлабки беш ойи давомида Ўзбекистондан Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти икки баробарга ошди.
Ўзбекистондан Буюк Британияга қовун экспорти йўлга қўйилди.
Хусусан, жорий июль ойининг бирbнчи ўн кунлигида Буюк Британияга "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Тошкент–Лондон йўналишидаги авиақатнови орқали 10 тонна қовун етказиб берилди. Ўзбек қовуни ўзининг бетакрор таъми билан британияликларга катта қизиқиш уйғотмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилда дуккакли маҳсулотлар, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар, жумладан узум, гилос, майиз, нўхат, мош ва ўрик данаги мағзи экспорти фаоллашди. Мамлакатимизда етиштирилаётган мева-сабзавотлар ва қайта ишланган маҳсулотлар Британиянинг етакчи савдо тармоқларида сотилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, 2025 йилнинг дастлабки беш ойи давомида Ўзбекистондан Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти икки баробарга ошди.
Бу тенденция Ўзбекистонда агросаноат соҳасига қаратилаётган эътибор, маҳсулот сифатининг халқаро талабларга жавоб бериши ва логистика йўналишларининг такомиллашиб бораётганидан далолат беради. Шу орқали миллий маҳсулотларимиз жаҳон бозорларида муносиб ўрин эгаллашда давом этмоқда.