Тошкент, Ўзбекистон – 2023 йил 25 май. Ўзбекистондаги МТО технологияси асосида ишловчи газ-кимё комплекси – полимер ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги инновацион етакчилардан бири ҳисобланиб, Air Products компанияси билан газни саноат даражасида қайта ишлаш тўғрисидаги битимни имзолади. “Метанол ороли” номи билан танилган ушбу иншоот йилига 1,34 миллион тонна қувватга эга бўлади ва Ўзбекистонда метанолдан олефин ишлаб чиқариш буйича газ-кимё комплекси таркибига киради.
Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги эркин иқтисодий зона ҳудудида бунёд этилажак завод 15 гектар майдонни эгаллайди. Уни 2025 йилда ишга тушириш мўлжалланган бўлиб, эксплуатация муддати - 25 йил.
Табиатга зиён етказиш даражаси юқори бўлган кўмирдан фойдаланадиган бошқа МТО корхоналаридан фарқли ўлароқ, дунёдаги илғор инновацион технологиялар асосида ишлайдиган Ўзбекистондаги МТО газ-кимё комплекси мамлакатда қазиб олиниб, қўшилган қиймат кўрсаткичлари паст бўлган табиий газни юқори даражадаги қўшилган қийматга эга бўлган полимер маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида чуқур қайта ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, йилига ишлаб чиқариш қуввати 1 110 000 тоннадир.
МТО газ-кимё комплекси қуйидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштирган:
Маҳаллий ишлаб чиқариш Ўзбекистонга иқтисодиётни диверсификациялаш, импортнинг ўрнини босиш ва маҳсулотларни бошқа минтақаларга экспорт қилиш борасидаги мақсадларга эришишга ёрдамлашади.
Метанол заводи метанол, водород ва бошқа саноат газлари, хусусан, кислород ва азот кабиларнинг барқарор етказиб берилишини таъминлаб, улар МТО газ-кимё комплексининг ишлаб чиқариш жараёнлари учун муҳим аҳамият касб этади.
МТО газ-кимё комплекси Бош директори Масрур Шакиров шундай деди:
“Биз дунёда саноат газларини ишлаб чиқариш соҳаси етакчиси бўлган Air Products компанияси билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз. Air Products юқори сифат ва талаб қилинадиган маҳсулот ҳажмини кафолатлай оладиган, самарадорлиги исботланган ечимларнинг ишончли таъминотчиси сифатида ўзини намоён қилиб улгурган. Air Products нинг инвестициялари халқаро компанияларнинг Ўзбекистондаги саноат ривожланиши билан боғлиқ имкониятларга бўлган қизиқиши юқори эканини намойиш этади”.
Расмий имзолаш маросими Тошкент Конгресс Холл да бўлиб ўтди.
Завод қурилиши якунлангач, Methanol Island ҳудудида қуйидаги ишлаб чиқариш қувватлари жойлашади: