Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи дарс бераётгани маълум қилинди

Ўзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи дарс бераётгани маълум қилинди

Ўзбекистондаги мактабларда таълим бераётган ўқитувчиларнинг умумий сони 2024/2025-ўқув йили бошида 564,9 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 78,3 минг нафарга ошган.

Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:

— 2019/2020-ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;

— 2020/2021-ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;

— 2021/2022-ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;

— 2022/2023-ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;

— 2023/2024-ўқув йили бошига 547,7 минг нафар;

— 2024/2025-ўқув йили бошига 564,9 минг нафар.

Маълумот учун, 2024/2025 ўқув йили бошига фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 10 943 тани ташкил этган.

Киритилди: 17:52 24.02.2025. Ўқилди: 1663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!