Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистондаги энг яхши банклар қайси?

Ўзбекистондаги энг яхши банклар қайси?

Йирик банкларнинг 2023 йилнинг 1-чорагидаги фаолияти рейтинги эълон қилинди. Кичик банклар рейтингида “Давр банк”, “Универсал банк” ва “Зираат банк” етакчи ўринларни сақлаб қолган бўлса, “Тибиси банк” 2 поғонага кўтарилиб 4-ўринни эгаллаган.

“Тибиси банк” капитал етарлилиги бўйича кўрсаткичи сезиларли пасайган бўлсада, даромад олиш салоҳияти ҳамда бошқарув самарадорлиги кўрсаткичларининг яхшиланиши рейтингдаги ўрни кўтарилишига сабаб бўлди.

“Тенге банк”, “Анор банк”, “Пойтахт банк” ва “Ўзагроэкспорт банк” 1 поғонага пасайди. Шу билан бир вақтда, “Мадад инвест банк” ва “Гарант банк” 1 поғонадан кўтарилди.

“Равнақ банк» ва “ЎзКДБ” банк ўтган даврга нисбатан ўз мавқеларини сақлаб қолди.

Киритилди: 10:32 05.04.2023. Ўқилди: 5571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!