Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистондаги 12 та боғчада француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади

Ўзбекистондаги 12 та боғчада француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Францияда бўлиб ўтган Халқаро Франкофония ташкилотининг 19-саммити доирасида Kokoro lingua компанияси асосчиси Натали Ласслет билан учрашди.

Мулоқотда томонлар республикадаги мактабгача таълим ташкилотларида 5−6 ёшли болалар учун инновацион Kokoro lingua платформаси ёрдамида болаларга француз тилини ўргатиш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида келгуси бир йил давомида 12 та мактабгача таълим ташкилотларида бепул тарзда француз тилини ўқитиш бўйича келишув имзоланди.

Kokoro lingua 4−8 ёшдаги болаларга чет тилларни ўргатишга мўлжалланган халқаро онлайн таълим платформаси бўлиб, болаларни табиий ва қизиқарли усуллар билан чет тилларига ўргатади. Дарслар, асосан, видео орқали ўтказилади ва бу жараён болалар ўйнаб-ўрганиш форматида ташкил этилади. Ундан 2018 йилдан бери дунё бўйлаб 250 мингдан ортиқ киши фойдаланган.

Киритилди: 09:10 09.10.2024. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!