Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонлик боксчи рақибини тишлагани учун олтин медалдан маҳрум бўлди

Ўзбекистонлик боксчи рақибини тишлагани учун олтин медалдан маҳрум бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Ҳавасбек Асадуллаев финалда қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритганди. Бироқ жанг давомида у рақибини тишлаб олгани сабаб Осиё бокс конфедерацияси уни дисквалификация қилди. Олтин медал эса Аблайхон Жусуповга берилди.

11 декабр куни 71 кг тоифасидаги финал баҳсида Ҳавасбек Асадуллаев қозоғистонлик Аблайхон Жусуповга қарши жанг қилганди. Маълум бўлишича, Асадуллаев IBA ўйин қоидаларининг 21.1.8 банди бўйича таснифланган ҳарaкат, яъни рақибни тишлагани ҳакам томонидан эътибордан четда қолган. Қозоғистон бокс конфедерацияси Осиё чемпионатига бу ҳақда норозилик хати юбориб, қоидабузарликни исботловчи сурат ва видеолар тақдим қилган.

Ўзбекистонлик боксчи рақибини тишлагани учун олтин медалдан маҳрум бўлди

Қозоғистон бокс федерацияси юборган норозиликдан сўнг бокс чемпионатининг техник вакили, ирландиялик Сади Даффи андижонлик боксчимизни жангдаги жиддий қоидабузарлиги учун дисквалификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Чеклов қанча муддат амал қилиши ҳали маълум эмас.

Шу тарзда Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатида қўлга киритган олтин медаллари сони биттага камайди.

Киритилди: Бугун 13:37. Ўқилди: 1029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!