Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда 23 ёшли косметолог ва бьюти-блогер ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Самарқандда 23 ёшли косметолог ва бьюти-блогер ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида 23 ёшли бьюти-блогер Гузаля Махмудкулова ўз жонига қасд қилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳолат 11 декабридан 12 декабрьга ўтар кечаси соат 23:00 атрофида Рудакий кўчасида содир бўлган. Аёл 8-қаватдаги уйининг деразасидан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилган.

Самарқанд шаҳри прокуратураси тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса жойини кўздан кечириб, гувоҳлардан батафсил тушунтириш хатлари олган. Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Блогер Ақида Ҳанум ўзининг Telegram каналида ёзишича, аёл шу йилнинг баҳорида турмуш қурган. «Сўнгги вақтларда қайнонаси чиқиштирмаётгани, эри кун бермаётгани, кунда-кунора уруш-жанжал бўлаётгани хақида гапирган», — дея обуначиларининг сўзларини келтирган блогер.

Шунингдек, мессенжерларда у билан бўлган ёзишмалар ҳам эълон қилинган. Уларда аёлнинг танасидаги бир қанча жароҳатлари акс этган фото ва видеолар акс этган, турмуш ўртоғининг унда кўнгли йўқлиги ва у билан яшашга қийналаётгани ёзилган.

Бош прокуратура ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирди.

Киритилди: 18:02 13.12.2024. Ўқилди: 1669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!